Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яас бўрони натижасида 3,5 миллион киши эвакуация қилинди

Яас бўрони натижасида 3,5 миллион киши эвакуация қилинди

Фото: «Youtube.com»

Ҳиндистонда юзага келган «Яас» циклонига дуч келган шарқий Одиша ва Ғарбий Бенгалия штатларининг қирғоқ ҳудудларидан тахминан 3,5 миллион киши эвакуация қилинди. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият вакилларига асосланиб ТАСС хабар берди.

Одишада деярли 3 миллион киши, Ғарбий Бенгалияда ярим миллионга яқин киши ўз уйларини тарк этишган. Аҳоли ушбу кучли тропик бўрон ўз жиддий зарар етказган ҳудудларни тарк этишда давом этмоқда.

Ҳиндистон метеорология хизмати прогнозларига кўра, «жуда шиддатли циклоник бўрон» деб таснифланган «Яас» яқин бир неча соат ичида Парадип ва Сагар ороли ўртасидаги қирғоқ ҳудудига кучли зарба берган. У Бенгал кўрфазидан ҳаракатланиб, натижада кучли ёмғир ва 51,3 м/с тезликдаги шамол юзага келган.

Балиқчиларга денгизга чиқмаслик тавсия этилган. Ғарбий Бенгал пойтахти Калкутта аэропортида парвозлар буткул тўхтатилган. Ҳокимият шифохоналар ва соғлиқни сақлаш ташкилотларига шифохоналарни электр энергияси ва тиббий кислород билан узлуксиз таъминлаш бўйича чоралар кўришни тавсия этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг