Хитойда ҳукуматга қарши намойишлар бошланди
Хитойда ҳукуматнинг коронавирус сиёсатига қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда South China Morning Post хабар берди.
Урумчидаги уйда ёнғин оқибатида камида 10 киши нобуд бўлганидан сўнг, 26 ноябр куни мамлакатнинг қатор шаҳарларида норозилик намойишлари бошланган. Бу уй эшиклари карантин туфайли ташқаридан бекитиб ташлангани боис, ёнғин пайтида одамлар ташқарига чиқиша олмаган.
Reuters хабарига кўра, намойишлар Шанхай, Пекин, қатор уйғур шаҳарлари ва университетларни қамраб олган. Намойишчилар Хитойда локдаунни бекор қилишни талаб этишмоқда. Шанхайдаги норозилик намойишларида ХХР раиси Си Цзинпиннинг истеъфога чиқишини талаб қилишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter