Хельсинкида янги таом тайёрланди: номи – «Трампутин»
Финландия пойтахти Хельсинки шаҳридаги «Kaffekievari» ресторанида АҚШ президенти ва Россия раҳбари учрашуви арафасида махсус таом: «Трампутин» тайёрланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Маълум қилинишича, «Трампутин» таоми қизил балиқли рус қуймоғи, сметана ва пиёз билан бирга, музқаймоқ ва резаворлардан тайёрланган панкекдан ташкил топган. Ошпазларнинг фикрича, таом бир вақтнинг ўзида ҳам Шарқ, ҳам Ғарбни, ҳам ширин, ҳам чучукликни ўзида жамлайди.
Ресторан вакилларининг айтишича, бу таом расмиятчиликдан мутлақо холи. Агар у мижозларга ёқса, президентлар учрашувидан кейин ҳам менюда бўлади ва сотилади.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва Россия президентилари шу йил 16 июль, душанба куни Хельсинки шаҳрида учрашишади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter