Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Бавария» бош мураббийи гўшт ейишдан воз кечди

«Бавария» бош мураббийи гўшт ейишдан воз кечди

Фото: «Sportbox»

Мюнхеннинг «Бавария» клуби бош мураббийи Юлиан Нагелсманн ўз ҳаётида бўлган ўзгаришларни маълум қилди. Масалан, бир ойдан ошдики, гўшт ва балиқ емаяпти.

Вегетарианликка ўтишга нима ундади? Нагелсманн икки сабабни келтирди: биринчидан, кўзи бор жониворлардан тайёрланган овқатларни ейолмаяпти, иккинчидан, жониворлардан тайёрланган овқатлардан воз кечиш атроф-муҳит муҳофазасига фойдали деган хулоса чиқарган.

Исмалоқли кнедлилар Нагелсманнинг севимли таомига айланган, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг