Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эгей таомномаси (фото)

Эгей таомномаси (фото)

2024 йилнинг 21-27 май кунлари бутун дунё бўйлаб Турк ошхонаси ҳафталиги нишонланади.

Ҳафталик давомида барқарор турк ошхонасининг мазали, соғлом, анъанавий ва чиқиндисиз рецептлари намойиш қилинади. Бу йилги халқаро тадбирларда мамлакат тарихи, маданияти ва табиатининг жонли уйғунлигини акс эттирадиган турк гастрономиясининг Эгей услубидаги таомномаси тақдим этилади.

Туркиянинг яшил ва мовий рангли Эгей денгизи соҳиллари ўзининг муҳташам манзараси, чуқур илдиз отган тарихи ва соғлом овқатланиш маданияти билан эътиборни тортади. 2010 йилда ЮНEСКО Ўрта ер денгизи парҳезини инсониятнинг номоддий маданий мероси сифатида тан олди. Ушбу қирғоқ ҳудудлари артишок, қовоқ гуллари, маҳаллий ўтлар ва денгиз маҳсулотларига бойдир.

Эгей минтақаси узоқ умр сири бўлган асрлик зайтун дарахтлари ва соғлом зайтун мойлари билан ҳам машҳур. Онадўлининг энг қадимги зайтун мойи устахонаси жойлашган Урладаги қадимий Клазоменаидаги топилмалар бугунги кунда ҳам қўлланилаётган зайтунни қайта ишлаш усулларининг 2600 йиллик тарихга эгалигидан далолат беради.

Туркиянинг Эгей минтақаси мазали зайтун мойи маҳсулотлари ва унинг атрофидаги узумзорлари, унумдорлиги билан ажралиб туради. Сўнгги йилларда минтақада очилган ресторанларда ошпазлик мўъжизаларини яратиб, яқин атрофдаги далаларда етиштирилган маҳсулотларни барқарор ишлаб чиқариш усуллари билан тўғридан-тўғри дастурхонга тортадиган инновацион ошпазлар фаолият юритмоқда.

Эгей таомномаси орасида зайтунлар ва пишлоқлар, тарҳана шўрва, ловия бўтқаси, мужвер, зайтун мойли янги ловия, булғор қалампирли дўлма, юпқа ва бошқа хамирли таомлар, каридес гувеч, Измир усулубидаги қиймали катлет, сутли ва қуритилган анжир ширинлиги, аччиқ бодом шарбати, қовун уруғи шарбати ўрин олган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг