Владимир Зеленский Рим папасидан «сафга қўшилиш»ни сўради
Украина президенти Владимир Зеленский Италия Республикаси ва Ватиканга расмий ташрифи доирасида Рим папаси Франсиск билан учрашди.
Учрашувда асосий эътибор Россия ҳарбий тажовузини тўхтатиш ва тинчликни тиклашга қаратилди. Бу ҳақда Украина президентининг расмий сайти хабар бермоқда.
«Адолатли тинчликка эришишнинг аниқ ва реал алгоритми Украина тинчлик формуласида белгиланган», деди Владимир Зеленский.
У Рим папаси Френсисдан тинчлик формуласини амалга ошириш, хусусан, озиқ-овқат хавфсизлиги, маҳбуслар, депортация қилинганларни озод қилиш ва адолатни тиклаш масалаларида ҳар томонлама кўмаклашишни сўради.
Учрашувнинг алоҳида мавзуси украиналик болаларни Россия Федерациясига мажбурий олиб кетиш ва депортация қилиш билан боғлиқ Россия жиноятлари ҳақида бўлди. Украина давлати раҳбари Ватиканни ўғирлаб кетилган украиналик болаларни қайтаришга қаратилган саъй-ҳаракатларга қўшилишга чақирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter