Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Британияда Рим папасига тегишли 700 йиллик муҳр топилди

Британияда Рим папасига тегишли 700 йиллик муҳр топилди

Фото: «EveningExpress»

Англия ғарбида Шропшир графлигида ишқибоз археолог Энди Бассет металл изловчи асбоб ёрдамида Рим папаси Иннокентий IV (1243 йилда папалик қила бошлаган)га тегишли 700 йиллик муҳрни топиб олди. Бу ҳақда «EveningExpress» хабар берди.

Нашрнинг маълум қилишича, Эндининг топилмаси аллақачон Британия музейи экспертлари томонидан баҳоланиб, расман рўйхатга олинган.

Музей ходими Питер Ривиллнинг сўзларига кўра, турли ҳужжатларни тасдиқлаш учун зарур бўлган буюм Шропширда Иннокентий IV Сицилияни эгаллашга интилган Генрих III дан ёрдам сўраган пайтда келиб қолган бўлиши мумкин.

Бироқ Ривилл яна бир тахминни илгари сурмоқда. Унга кўра, Рим папаси Черковга катта миқдордаги пулни эҳсон қилган бадавлат кишига муҳрли мактуб йўллаган бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Ўрта асрларда бу кенг тарқалганди.

«Папа мактубни кимга юборганини билмаймиз. Муҳр қўрғошиндан тайёрлангани маълум холос», — деди Питер Ривилл.

Топилма «Portable antiquities scheme» дастури доирасида Буюк Британия ҳудудида топилган бир ярим миллион артефактдан бирига айланди. Мазкур лойиҳа маҳаллий аҳоли томонидан аниқланган барча тарихий топилмаларни ҳисобга олиш ва ўтмиш ҳақидаги билимларни кенгайтириш мақсадида 1997 йилда Буюк Британия ҳукумати кўмагида Британия музейи томонидан ташкил этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг