Туркиядаги конда қутқарув ишлари якунланди
Мамлакат энергетика ва табиий ресурслар вазири Фатиҳ Дўнмез Туркия шимолидаги шахтадаги портлашдан сўнг қидирув-қутқарув ишлари якунланганини маълум қилди.
Туркия шимолидаги Бартин провинциясидаги кўмир конида жума куни кечқурун портлаш юз берди. Ҳалок бўлганлар сони 41 кишига етди.
«Бартинда кеча кечқурундан бери давом этаётган қидирув-қутқарув ишлари якунланди», дея вазирнинг сщзларини иқтибос келтирди TRT Haber.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Ражаб Тоййип Эрдўғонга таъзия йўллаганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter