Туркияда табиий офат қурбонлари сони яна кўпайди (видео)
Туркиянинг Қора денгиз соҳилидаги Кастамону ва Синоп вилоятларида кучли тошқин ва сел оқибатида қурбон бўлганлар сони 31 кишига етди, дея хабар берди мамлакат Фавқулодда вазиятлар ва табиий офатлар бошқармаси (AFAD).
Aввалроқ, жума куни бошқарма 27 кишининг ўлими ҳақида маълум қилган эди.
«Кастамонуда сел ва тошқинлар пайтида 29 киши ҳалок бўлди, икки киши Синопда вафот этди, бир киши Бартинда бедарак йўқолган», — дейилади департамент хабарида.
Aввалроқ табиий офат ҳудудида қидирув-қутқарув ишлари давом этаётгани, 1700 дан ортиқ одам эвакуация қилинганлиги ҳақида хабар берилган эди. 300 га яқин аҳоли пунктлари электр энергиясиз қолган. Кўприкларнинг вайрон бўлиши ва йўл қопламасининг шикастланиши туфайли табиий офат содир бўлган ҳудуднинг бир қатор автомобиль йўлларида, жумладан, Бартин-Карабюк автомагистралида транспорт ҳаракати тўхтатилди. Кастамону вилоятининг Бозқурт шаҳрида сел туфайли бир нечта кўп қаватли уйлар қулаб тушди, қутқарувчилар вайроналар устида ишламоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter