Туркияда ИШИД етакчиларидан бири қўлга олинди
Туркиянинг Газиантеп шаҳрида ИШИД етакчиларидан бири қўлга олинди, дея хабар бермоқда Anadolu агентлиги.
Aгентлик маълумотларига кўра, Туркия махсус хизматлари томонидан қўлга олинган шахс Сурия шимолидаги Раққа шаҳридаги «ИШИД хавфсизлик хизмати қўмондони» ва «Ниневия губернатори» эканлиги аниқланган.
Барча зарур тартиб-қоидалар ўтказилгандан сўнг қўлга олинган шахс судга олиб борилган ва суд уни ҳибсга олиш тўғрисида қарор қабул қилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили май ойида ИШИДнинг янги етакчиси Aбу Ҳасан ал-Курайший Истанбулда қўлга олингани хабар қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter