Туркия ва Қозоғистон Россиянинг Украина ерларида ўтказган референдумларини тан олмайди
Туркия Донецк ва Луганск халқ республикалари, шунингдек, Украинанинг Херсон ва Запорожье вилоятларининг Россия таркибига қўшилишини тан олмайди. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли Токиодаги матбуот анжуманида айтиб ўтди.
«Биз Қримнинг аннекция қилинишини тан олмаймиз ва бу ҳақда Россияга гапиряпмиз. Биз Донецк, Луганск, Запорожье ва Херсондаги референдумлардан ҳам хавотиримизни билдирдик. Биз уларни тан олмаслигимизни очиқ айтдик», – деб тушунтирди Чавушўғли.
Эслатиб ўтамиз, ДХР ва ЛХР, шунингдек, Запорожье ва Херсон вилоятида 23 сентябрдан бошлаб Россияга қўшилиш масаласи бўйича беш кунлик референдумлар ўтказилмоқда. Қўшма Штатлар ва Ғарб давлатлари аллақачон овоз бериш натижаларини тан олмаслигини билдирган.
Сербия ва Қозоғистон ҳам худди шундай тутумда эканлигини эълон қилган.
«ДХР ва ЛХР, шунингдек, Запорожье ва Херсон вилоятларидаги референдумларга Қозоғистон давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги, уларнинг суверен тенглиги ва тинч-тотув яшаши тамойилларидан келиб чиқиб муносабат билдиради», – дейилади Қозоғистон ТИВ матбуот котиби Айбек Смадияров изоҳида.
Белоруссия Ташқи ишлар вазирлиги эса ўз манфаатларидан келиб чиққан ҳолда қарор қабул қилишини айтган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter