Трампнинг қайта сайланиши Хитойга қимматга тушади
АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп 2024 йилда қайта сайланса, билан Хитойдан импорт қилинадиган товарларга 60 фоизлик божлар жорий этиш имкониятини муҳокама қилди.
Бу ҳақда «Washington Post» ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.
Нашрнинг ёзишича, агар Оқ уйга қайтса Трамп «Хитойга глобал савдо урушига олиб келиши мумкин бўлган янги кенг кўламли иқтисодий ҳужум»ни амалга ошириш вариантларини кўриб чиқмоқда.
Журналистлар билан суҳбатлашган иқтисодчиларнинг таъкидлашича, бундай чоралар ҳам Америка, ҳам жаҳон иқтисодиётида жиддий бузилишларга олиб келиши мумкин, «бу Трампнинг биринчи муддатидаги савдо урушлари оқибатларидан анча ошиб кетади».
Қайд этилишича, Трамп кампанияси вакили нашр сўровига жавоб бермаган.
Эслатиб ўтамиз, Трамп 2016-2020 йиллардаги президентлигида ҳам Хитойга қарши «савдо уруши» олиб борганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter