Трамп Украинага ёрдам бериш учун овоз бермасликка чақирди
АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп республикачилар ва Жо Байден маъмурияти ўртасидаги Украинага ҳарбий ёрдам ажратишни назарда тутувчи келишувдан воз кечишга чақирди.
Трамп 2024 йилнинг ноябрида президентлик сайловларида ғалаба қозонганидан сўнг ушбу масала бўйича кампания ўтказмоқчи, деб хабар берди CNN.
Трамп шу билан АҚШнинг амалдаги етакчиси Жо Байденнинг заифлигини кўрсатмоқчи. Ҳозирда Украинага янги ёрдам пакети қабул қилинмаган ва унинг кейинги тақдири номаълум.
Битимга кўра, АҚШнинг жанубий чегарада иммиграция сиёсатини кучайтириш эвазига 100 миллиард доллардан кўпроқ ҳарбий ёрдам кўрсатиш кўзда тутилган, унинг бир қисми Украина учун мўлжалланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter