Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трамп «Форбес 400» рўйхатидаги бойлар сафидан чиқиб кетишига оз қолди

Трамп «Форбес 400» рўйхатидаги бойлар сафидан чиқиб кетишига оз қолди

Фото: «РИА Новости»

АҚШ президенти Доналд Трамп бисоти 3,1 миллиардга тушиб кетиши сабабли АҚШнинг энг бой инсонлари 400талигида 138 поғонага тушиб кетди.

«Forbes»нинг ёзишича, 2015 йилда Трампнинг бойлиги 4,5 миллиард доллар бўлган. Шундан бери у 1 миллиард доллар йўқотган. 2017 йилда Трамп рейтингда 248-ўринни эгаллаган.

Бунинг сабаблари сифатида Трампнинг тижорий ва сиёсий фаолияти бирлашгани айтиляпти. Президентга матбуотнинг муносабати ҳам яхши эмас. Трампнинг кўчмас мулкка йўналтирилган инвестициялари ҳам босим остида.

«Доналд Трамп қанчалик ҳаракат қилмасин - у эса аниқ ҳаракат қилмоқда - у президентликдан бойимаяпти»,- деб ёзади нашр.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг