Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трамп АҚШ ўз армиясидан фойдаланишга мажбур бўлмаслигига умид қилмоқда

Трамп АҚШ ўз армиясидан фойдаланишга мажбур бўлмаслигига умид қилмоқда

Фото:«Army.mil»

Америка президенти Дональд Трамп АҚШ ўз қуролли кучларини қўллашга асло мажбур бўлмаслигига умид билдирди. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар бермоқда.

Трампнинг сўзларига кўра, АҚШ ҳукумати мамлакат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қуролли кучларни қайта тиклаш билан шуғулланаяпти. Бу йил шу мақсадга 700 миллиард доллар ажратилган. Ўтган йили 716 миллиард доллар йўналтирилган эди.

«Биз ўз қуролли кучларимизни тиклаймиз. Биз қуролли кучлар қамровини кенгайтириб, янада кучли ва мустаҳкам асосга эга қиламиз. Ҳар доимгидан ҳам кучлироқ бўлади. Лекин умид қиламанки, биз қуролли кучларимизни ишлатишга асло мажбур бўлмаймиз», – деган Трамп.

Аввалроқ Трамп Пентагонга космик қўшинни шакллантириш бўйича топшириқ берган эди. У АҚШ армиясининг бир тармоғи бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг