Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Башар Асад армияси нега тезда қақшатқич мағлубиятга учради? Сабаблар

Башар Асад армияси нега тезда қақшатқич мағлубиятга учради?  Сабаблар

Сурия араб армияси аскарлари ҳукуматга қарши гуруҳлар коалициясининг ҳужуми натижасида тезда орқага чекинди, чунки улар руҳий тушкунликка тушиб қолган, деб собиқ ҳукуматни қўллаб-қувватловчи ўнлаб манбалар маълумотида. Уларнинг сўзларига кўра, ҳарбийлар кенг тарқалган коррупция ва аниқ ҳаракатлар режаси йўқлиги туфайли қийин аҳволга тушиб қолган.

Жангарилар Алеппога яқинлашар экан, Сурия армияси бўлинмаларига ўзлари ҳаракат режасини ишлаб чиқиш ёки қайта тўпланиш учун стратегик аҳамиятга эга бўлган Хомс шаҳрига чекиниш буйруғи берилди, деди Сурия хавфсизликдаги икки манба. Натижада, ҳужум бошланганидан икки кун ўтиб, 29 ноябр куни Алеппо исёнчилар назоратига ўтди. Бу «ҳарбийлар орасида ҳайратга сабаб бўлди», деди исми ошкор этилмаган уч зобит Reuters агентлигига.

Исёнчи гуруҳларга қарши курашаётган ерда қолган кўплаб бўлинмаларда кадрлар етарли эмас эди. Reuters суҳбатдошларининг тушунтиришича, зобитлар аскарларни пора эвазига хизматдан озод қилган ёки маошларини олиб, уйларига қайтишни буюрган.

2020 йилда Лондонда жойлашган Халқаро Стратегик Тадқиқотлар Институти таъкидлаганидек, Сурия армияси ўша пайтда 130 минг кишидан иборат бўлиб, «тартибсиз милиция типидаги тузилмага айланган». 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг