Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Путин икки йилда учинчи марта ҳарбийлар сонини оширди

Путин икки йилда учинчи марта ҳарбийлар сонини оширди

РФ президенти Путин икки йил ичида учинчи марта Россия армияси сонини яна оширди.

Владимир Путин ўз фармони билан Россия Қуролли Кучларининг штат даражасини 2 миллион 389 минг 130 кишига оширди, бу рақам 1,5 миллион ҳарбий хизматчини ўз ичига олади («шу жумладан, 1 миллион 500 минг ҳарбий хизматчи», — дейилади ҳужжатда).

Фармон 2024 йил 1 декабрдан кучга киради.

Бунгача Путин ўтган йилнинг декабрь ойида Россия армиясининг штат сонини 2 209 130 кишига, шу жумладан 1 320 000 ҳарбий хизматчига оширган эди. Шундай қилиб, яна 180 минг ҳарбий хизматчи бўлади.

2022 йил август ойида, Украинада уруш бошланганидан олти ой ўтгач, Россия Қуролли Кучларининг штат сони 1 150 628 нафар ҳарбий хизматчига кўтарилди. Ўша пайтда Россияда 2017 йилги фармон амалда эди - унга кўра, штат 1 013 628 нафар ҳарбий хизматчи бўлиши керак эди, бу кўрсаткич уруш бошланишида долзарб эди.

Эслатиб ўтамиз, Украина ва Ғарб урушда Россиянинг улкан йўқотишлари ҳақида гапириб келади. Россия томони эса ўз йўқотишлари ҳақида баёнот беришдан тийилмоқда. Уруш шароитида қурбонлар ва яралаганлар ҳақида аниқ маълумот олиш имконсиз. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг