Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тожмаҳал бузиладими?

Тожмаҳал бузиладими?

Фото: «turist.delfi.ee»

Ҳиндистон олий суди мамлакат марказий ва минтақавий раҳбарларини Тожмаҳални бузиш масаласини кўриб чиқиш ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда «Hindustan Times» нашри маълумотларига таяниб, «Gazeta.ru» хабар бермоқда.

Таъкидланишича, бундай тадбирлар ёдгорлик ҳолати билан боғлиқ. Тожмаҳал жуда ифлосланиб кетган ва аста-секин қулаб тушиши мумкин.

Суд ҳукуматни Тожмаҳалга эътибор қаратмагани учун айбламоқда.

«Ҳар йили Эйфел минорасини 80 миллион киши томоша қилади. Бу Тожмаҳалникидан 8 марта кўп. Лекин Тожмаҳал Эйфель минорасига қараганда жозибадорроқ. Мансабдорларнинг бефарқлиги туфайли мамлакат катта миқдорда валютани бой беради», – деган судьялардан бири.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг