Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сувайшни тўсиб қўйган кемага 900 миллион доллар тўлаш мажбурияти юкланди

Сувайшни тўсиб қўйган кемага 900 миллион доллар тўлаш мажбурияти юкланди

Фото:«ТАСС»

Март ойида Сувайш каналида тиқилиб, олти кун давомида бошқа кемалар ҳаракатини тўсиб қўйган «Ever Given» кемаси унинг эгаси (Япониянинг Shoei Kisen Kaisha Ltd.) канал маъмуриятига 900 миллион доллар жарима тўлагунига қадар ушлаб турилади. Бу ҳақда «Российская газета» нашри Миср ОАВига асосланиб хабар бермоқда.

Мазкур ҳукм Исмоилия шаҳар судининг қарори билан чиқарилган.

Тақдим этилган тўлов таркибига контейнер кемасини қуруқликдан олиб чиқиш операциялари, шу жумладан тубини чуқурлаштириш ишлари ва асбоб-ускуналар, ишчи кучи харажатлари, шунингдек «денгиз йўлининг бузилиши», йўқотишлар учун товон пули киритилган.

Деярли бир ҳафта юк ташиш хизмати ишламай қолганлиги сабабли Сувайш канали маъмурияти кунига 15 миллион доллардан йўқотганини даъво қилмоқда.

Бундан ташқари, тирбандлик бутун дунё кемалари учун зарба бўлган. Сингапур ва Роттердам портларида жадвалдаги узилишлар сабабли денгиздаги «тирбандликлар» ҳанузгача давом этмоқда.

Аввалроқ, мутахассислар Сувайш каналининг бир кун ишламаслиги жаҳон иқтисодига 9 млрд. доллардан зарар бўлишини маълум қилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг