Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сувайш каналини тўсиб қўйган кема Нидерландияда қўшимча даромад манбаига айланди

Сувайш каналини тўсиб қўйган кема Нидерландияда қўшимча даромад манбаига айланди

Фото: «The City»

Мисрдаги Сувайш каналини март ойида бир ҳафта тўсиб қўйиб, бутун дунёга номи тарқаган «Ever Given» кемаси ниҳоят бир неча кун аввал Роттердам (Нидерландия) портига етиб келди.

Баҳайбат кемани ўз кўзи билан яқиндан кўришни истовчилар ҳам бу ерга келишни бошлашди. Улар учун экскурсиялар ташкил этилмоқда, хабар бермоқда «Россия 24».

11 евро тўлаб кемани сайёҳлик паромида айланиб чиқиш мумкин. Экскурсия 1,5 соат давом этади. Кеманинг ўзига чиқиш мумкин эмас, коронавирус чекловлари йўл қўймайди. Янги бизнес харидорларини топди — дам олиш кунлари учун чиқарилган ҳамма чипталар сотиб бўлинган, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг