Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Миср Сувайш канали бекилиб қолишидан қанча зарар кўрди?

Миср Сувайш канали бекилиб қолишидан қанча зарар кўрди?

Фото: «The Mirror»

Контейнер ташувчиси — улкан «Ever Given» кемаси саёзликка чиқиб қолиши оқибатида Сувайш каналида кемалар ҳаракати бутунлай тўхтаб қолганди. Бундан Миср кунига 14 миллион доллар атрофида зарар кўряпти, деди Сувайш канали бошқаруви раҳбари Усама Раби «eXtra News» каналига берган интервьюсида.

Миср каналдан ўтганлик учун оладиган бож кема ўлчамлари ва юкига боғлиқ бўлгани учун аниқ рақамларни айтиш қийин, дея қўшимча қилди Раби.

Экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, муҳим транспорт артерияси саналган Сувайшнинг бир кун ишламаслиги жаҳон иқтисодиётига 9 миллиард доллар зарар келтиряпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг