Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Суданда ёмғир мавсуми қурбонлари сони 63 нафарга етди

Суданда ёмғир мавсуми қурбонлари сони 63 нафарга етди

Ёмғирдан кейинги Судан.

Фото: EPA / UPG

Суданда ёмғир мавсумидаги тошқинлар 14 мингдан зиёд уйлар ҳамда ҳукумат биноларини бутунлай вайронага айлантирди. Ҳаммадан кўп пойтахт талафот кўрган. Бу ҳақда «Корреспондент» хабар берди.

Энг аянчлиси, ёмғир оқибатида юзага келган сув тошқинлари камида 63 кишининг умрига зомин бўлган. Бу ҳақда мамлакат Фуқаро мудофааси миллий кенгаши кунлик ҳисоботида маълум қилди.

Жами 14 118 та уй-жой, ҳукуматга қарашли 119 та бино яроқсиз аҳволга келган. 16 240 та уйга эса жиддий шикаст етган.

Бугун, 17 август куни Судан пойтахти Хартум шаҳрига Бирлашган араб амирликларидан 24 тонналик махсус юк (тиббиёт ва озиқ-овқат маҳсулотлари) ортилган самолёт келиб қўнган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг