Сўнгги 12 йилда Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида 250 дан зиёд қуролли низо юз берган
Сўнгги 12 йилда Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида 250 дан зиёд қуролли низо юз берди. Ушбу рақамларни Тожикистон ташқи ишлар вазири Содиқ Имомий тилга олди.
Имомийнинг таъкидлашича, ҳар икки давлат ҳукуматлари демаркация бўйича ишларни давом эттирмоқда — 500 километрдан ортиқ чегара чизиғи борасида келишувга эришилди. Бироқ асосий участкалар муаммолигича қолмоқда — олдинга силжиш йўқ.
Қирғизистон-Тожикистон чегарасидаги вазият жума, 16 сентябр куни кескинлашганди. Ҳар икки томон бир-биринчи чегарадаги аҳоли масканларини ўққа тутишда айбламоқда.
Қирғизистон ўз фуқароларидан 59 нафари ҳалок бўлгани, 163 нафари жароҳатланганини маълум қилди, Тожикистон эса ўз фуқаролари орасида ҳалок бўлганлар сони 35 нафар, жароҳатланганлар 30 нафарга етгани ҳақида баёнот берди.
ШҲТнинг Самарқанддаги саммитида қатнашаётган Қирғизистон ва Тожикистон президентлари 16 сентябр куни чегарадаги вазият юзасидан юзма-юз музокара ўтказган ва тегишли тузилмаларга ўт очишни тўхтатиш, қўшин ва воситаларни тўқнашув чизиғидан олиб чиқиш бўйича кўрсатмалар беришга келишиб олишганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter