Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Собиқ қўмондон Залужнийнинг кейинги тақдири маълум бўлди

Собиқ қўмондон Залужнийнинг кейинги тақдири маълум бўлди

Украина президенти Владимир Зеленский мамлакат Қуролли кучлари собиқ бош қўмондони Валерий Залужнийни Буюк Британияга элчи сифатида юборишга қарор қилди.

«2024 йил 7 март, пайшанба куни президент собиқ қўмондон Валерий Залужнийни Украинанинг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинлашга қарор қилди. Украина Ташқи ишлар вазирлиги Британия томонига тегишли сўров юборди», — дейилади Украина Ташқи ишлар вазирлиги сайтида.

Ҳозирча Залужнийнинг ўзи бу қарорга изоҳ бермади.

Эслатиб ўтамиз, 8 феврал куни Зеленский  Валерий Залужнийни қўмондонлик вазифасидан озод этиб, унинг ўрнига генерал Александр Сирскийни тайинлади. 2023 йилги қарши ҳужум натижаларидан кейин Зеленский ва Залужний ўртасида кескинлик юз бергани ҳақида ОАВда хабарлар тарқалганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг