Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Швецияда рус разведкаси учун ишлаган ака-укалар қўлга олинди

Швецияда рус разведкаси учун ишлаган ака-укалар қўлга олинди

Фото: Unsplash

Швецияда 42 ёшли Пейман Киа ва 35 ёшли Паям Киа ҳибсга олинди. Ака-укалар Россия разведкаси учун ишлаганликда айбланмоқда.

Дастлабки тергов маълумотларига кўра, Пейман давлат хавфсизлиги ва армияда хизмат қилган чоғида бу органларнинг махфий жосуслик маълумотларини рухсатсиз қўлга киритган.

Давлат хавфсизлиги хизмати ва прокуратура Пейман ва Паям ушбу маълумотларни Россия Бош разведка бошқармаси (ГРУ)га сотишганини тасдиқлади. Прокуратура ака-укалар қанча пул ишлашганини очиқламади. Фақат 2016–2017 йиллар давомида Пейман камида 380 минг крона қийматидаги нақд долларга эга бўлгани маълум.

Давлат хавфсизлиги хизмати маълумотларига кўра, Пейман одатда жосуслик маълумотларини жамоат ҳожатхоналарида қолдириб кетган, кейин уларни бошқа одам олган. Укаси Паям (у 2021 йилнинг октябрида ҳибсга олинганди)да эса машина калити ниқоби остидаги жосуслик камерасини топишган. Ака-укалар компютерлар ва флешкалардаги материалларни шифрлаган ҳолда сақлашган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг