Шри-Ланкадаги портлашларни ИШИД террорчилари ўз зиммасига олди
Шри-Ланкада 21 апрелда бўлиб ўтган портлашларни ИШИД террорчилари уюштиргани тан олинди.
Террорчилик ташкилоти ташвиқотини юритадиган Amaq агентлиги шундай баёнот билан чиқиш қилган. Хабар қилинишича, ИШИД террорчилари портлашларда иштирок этмаган, аммо уларни ташкил этишга ундаган.
Amaq баёнотида ИШИДга қарши қуролли ҳаракатларда иштирок этган давлатлар насронийлари нишон остига олингани ҳақида гап кетади. Кеча, 23 апрелда Шри-Ланка ҳукумати портлашлар ўч олиш мақсадида уюштирилганини таҳмин қилаётгани айтилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Шри-Ланкада 21 апрелда 8 та портлаш бўлиб ўтди. Охирги маълумотларга қараганда 321 киши ҳалок бўлган ва 520дан ортиқ одам яраланган. Портлашлар натижасида хорижлик 35 инсон ўлган. Улар орасида Буюк Британия, АҚШ, Хитой ва Германия фуқаролари бор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter