Коммунистлар етакчиси Шри-Ланка президенти бўлди
Шри-Ланкада ўтказилган президент сайловида 55 ёшли марксист Анура Кумара Диссанаяке ғалаба қозонди.
Марказий сайлов комиссияси 22 сентябр куни эълон қилган маълумотга кўра, мухолифатдаги «Миллий халқ ҳокимияти» алянси 42 фоиз овоз тўплаб, бошқа бир мухолифатчи — Сажит Премадас ҳамда амалдаги президент Ранил Викрамсингхни ортда қолдирди.
Анура Кумара Диссанаяке — 2014 йилдан буён Шри-Ланка коммунистик партияси (JVP) етакчиси. Ўз сайловолди дастурида у кенг кўламли ислоҳотлар ўтказиш, хусусан, коррупцияни таг-туги билан қуритишга ваъда берганди.
«Умид ва орзиқишга тўла миллионлаб кўзлар бизни олға чорламоқда ва биз биргаликда Шри-Ланка тарихини қайта ёзишга тайёрмиз», — ғалаба қозонгани эълон қилинганидан сўнг Диссанаяке Х ижтимоий тармоғида шу сўзлар битилган постни жойлади.
Комиссияга кўра, сайловчиларнинг 76 фоизи ёки 13,6 млн киши овоз беришда қатнашган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter