Шотландияда поезд рельсдан чиқиб кетди
Шотландиянинг Стоунхейвен шаҳри яқинида поезд рельсдан чиқиб кетди. Бу ҳақда бугун, яъни 12 август куни Буюк Британия транспорт полицияси бошқармаси «Twitter»да хабар берди.
Таъкидланишича, маҳаллий вақт билан 9:34 да (13:43 тв) ҳодиса жойига етиб келган тиббиёт ходимлари ҳам, ўт ўчириш ходимлари ҳам ҳалигача ўша ерда қолмоқда.
«LBC» радиостанцияси хабарига кўра, ҳалокатдан сўнг ёнғин келиб чиққан. Камида бир киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.
«ScotRail» ва «Network Rail Scotland» темирйўл компаниялари Стонхейвен атрофида ҳалокат туфайли шошилинч хизмат вакилларига ёрдам бераётгани ҳамда қўшимча маълумотлар бўлган заҳоти хабардор қилишини эълон қилди.
Ўтган кечаси Шотландияда жала қуйган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter