Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шифохонада 51 йил умр кечирган бемор ҳаётдан кўз юмди

Шифохонада 51 йил умр кечирган бемор ҳаётдан кўз юмди

Фото: «AFP 2020 / Nelson Almeida»

Бразилияда Сан-Паулу университети шифохонасида 51 йил яшаган Паулу Энрике Мачаду вафот этди, дея хабар берди G1 портали.

У 1967 йили дунёга келган. Онаси туғруқ вақтида оламдан ўтган. 1969 йилда эса Мачаду шифохонага тушди — у полиомиелит билан касалланиб қолди. Бу ўта юқумли касаллик бўлиб, нерв тизимини зарарлайди ва саноқли соатлар ичида умумий фалажланишга олиб келиши мумкин.

Оғир касаллигига қарамай Мачаду мультфильм ва ўйинларга қизиқиб қолди, ижтимоий тармоқларни юритди ва шифохонада ўрта мактабни тугатди.

2009 йилда «Музлик даври» мультфильми режиссёрларидан бири Мачадуни зиёрат қилгани шифохонага борган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг