Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бразилия собиқ президенти оғир аҳволда шифохонага тушди. Унга жиддий жазо хавф солмоқда

Бразилия собиқ президенти оғир аҳволда шифохонага тушди. Унга жиддий жазо хавф солмоқда

Бразилиянинг собиқ президенти Жаир Болсонару шифохонага ётқизилди

2018 йилда сайловолди митингида пичоқланган Болсонару қаттиқ қорин оғриғи билан шифохонага олиб кетилди.

70 ёшли Болсонару Рио Гранде-до Норте штатидаги партия тадбирида қатнашаётганида, у «2018 йилги пичоқбозлик муносабати билан» оғир аҳволга тушган, деди Либерал партия вакили AFPга.

Собиқ президент жорий йил феврал ойида 2022 йилги сайловлардаги мағлубиятидан кейин давлат тўнтаришига уринишда айбланган эди. Болсонару ўз айбини инкор этиб, сиёсий таъқиб қурбони эканлигини даъво қилмоқда.

Агар Болсонару айбдор деб топилса, узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Жараён йил охиригача бошланиши кутилмоқда. Собиқ президентнинг ўзи эса АҚШда истиқомат қилмоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг