Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бразилиянинг собиқ президентига 40 йиллик қамоқ хавф солмоқда

Бразилиянинг собиқ президентига 40 йиллик қамоқ хавф солмоқда

Бразилиянинг собиқ президенти давлат тўнтаришига уриниш айбловлари бўйича судга тортилади Мамлакат Олий суди шундай қарорга келди

Феврал ойида Жаир Болсонару ўзининг вориси, президент Луиз Инасиу Лула да Силванинг сайлов кампаниясидан сўнг лавозимга киришишига тўсқинлик қилгани учун жами бешта айблов билан айбланган эди. 

Собиқ президент айбини тан олмайди ва сиёсий таъқиб қурбони бўлганини даъво қилади. Агар Болсонару айбдор деб топилса, 40 йилдан ортиқ қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Жаир Болсонару 2022 йилги сайловда Луиз Инасио Лула да Силвага ютқазганидан сўнг, унинг минглаб тарафдорлари президент саройини, шунингдек, парламент ва Олий суд биноларини эгаллаб, талон-тарож қилишди. 

 Айрим бинолар талон-тарож қилинди, полиция 1500 га яқин тартибсизлик иштирокчиларини қўлга олди. 

Болсонарунинг ўзи ҳеч қачон мағлубиятни тан олмади ва Лула президент сифатида қасамёд қилишдан икки кун олдин Бразилиядан АҚШга жўнаб кетди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг