Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сеулдаги тиқилинчда ҳалок бўлган хорижликлар учун товон пули тўланиши мумкин

Сеулдаги тиқилинчда ҳалок бўлган хорижликлар учун товон пули тўланиши мумкин

Жорий йил 29 октябр куни Жанубий Корея пойтахтида ўтказилган Ҳэллоуин байрамидаги оммавий тиқилинчда ҳалок бўлганлар хорижликларнинг оиласига товон пули тўланиши мумкин.

Бу ҳақда мамлакатдаги рус элчихонаси ТАССга маълум қилган. 

«Элчихонанинг консуллик бўлими бошлиғи Денис Абдрашиковнинг аниқлик киритишича, жанубий кореялик расмийлар айни пайтда кўрсатилиши керак бўлган ёрдамнинг миқдори ва шаклини муҳокама қилишмоқда», – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Сеулда бўлиб ўтган Ҳэллоуин байрамида тиқилинч сабаб ўнлаб одамлар ҳалок бўлгани ва кейинчалик қурбонлар сони аниқланиб, улар орасида ўзбекистонликлар ҳам бўлгани ҳақида хабарлар берилган эди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг