Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кореядаги ўзбекистонликлардан гавжум тадбирларга бормаслик сўраляпти

Кореядаги ўзбекистонликлардан гавжум тадбирларга бормаслик сўраляпти

Кореядаги Ўзбекистон элчихонаси фуқароларни одамлар гавжум тадбирларга бормасликка чақирмоқда.

Элчихона ўтган йилнинг 29 октябрида нишонланган Ҳеллоуин байрами Сеулда катта тиқилинчни келтириб чиқаргани ва оқибатда нафас қисилиши ва юрак тўхташидан 156 киши ҳалок бўлиб, 196 киши жароҳатланганини эслатмоқда.

Ушбу фожеада 1 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам ҳаётдан кўз юмган эди.

«Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси ушбу давлатда бўлиб турган ватандошларимизга шу кунларда одамлар гавжум тадбирлар, турли хилдаги митинг ва намойишларда қатнашмасликни тавсия қилади», – дейилади дипломатик ваколатхона мурожаатида.

Шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари иштирокида фавқулодда вазиятлар рўй берган ҳолатларда элчихонанинг масъул ходимлари билан қуйидаги рақамлар билан – 010-6802-1969, 010-2909-4334, 010-3213-4505 боғланиш сўралмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг