Jah Khalib концертига сохта чипта сотганларга нисбатан жиноят иши очилди
Жорий йилнинг 25 ноябр куни Тошкент шаҳридаги «Humo Arena» мажмуасида қозоғистонлик репер Jah Khalib концертига келган фуқароларнинг катта тиқилинч содир бўлган ва бу ижтимоий тармоқларда кўплаб музокараларга сабаб бўлган эди.
Ўз навбатида, Миллий гвардия концертга киришдаги тартибсизлик бўйича муносабат билдириб, оғир оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган ҳолатларнинг олди олинганини, тиқилинчда жароҳат олган ва вафот этганлар бўлмагани ҳақида маълум қилди.
Расмий маълумотларга кўра, айни пайтда ушбу концерт дастурига кириш учун фуқароларга сохта билет сотилганлиги ҳолати юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 228-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter