Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саудия Арабистони Ливан элчисига мамлакатни тарк этиши учун 48 соат муҳлат берди

Саудия Арабистони Ливан элчисига мамлакатни тарк этиши учун 48 соат муҳлат берди

Фото: «The Times of Israel»

Саудия Арабистони ҳукумати Ливан элчисини мамлакатдан чиқариб юборяпти, унга 48 соат муҳлат берилди. Бу ҳақда 29 октябрь куни «Saudi Gazette» хабар берди.

Саудияликлар Ливандаги ўз элчисини ҳам маслаҳат учун чақириртирган.

Дипломатик можарога Ливан ахборот вазири Георг Кордахи «Al-Jazeera» телеканалига август ойида берган интервью сабаб бўлди. У Саудия Арабистони бошчилигидаги коалициянинг Ямандаги ҳаракатларини агрессия дея баҳолаганди.

Ливаннинг MTV канали ўз манбаларига асосланиб хабар беришича, Форс кўрфазидаги араб давлатлари ҳамкорлик кенгашининг барча мамлакатлари (Саудия Арабистонидан ташқари Қатар, Кувайт, БАА, Баҳрайн ва Ўмон аъзо) Ливан билан дипломатик муносабатларни узишга тайёр.

Ўз навбатида, Ливан бош вазири Нажиб Микати Саудия Арабистонининг қароридан афсусда эканини билдирди. Унинг айтишича, Байрут саудлар подшоҳлиги ўз қарорини қайта кўриб чиқишидан умидвор ва вазиятни ўнглаш учун бор куч ва салоҳиятини сарфлайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг