Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда уй-жой ижараси нархи рекорд даражада қимматлашди

Россияда уй-жой ижараси нархи рекорд даражада қимматлашди

Фото: Дзен

Ипотека нархларининг кўтарилиши ва релокантларнинг мамлакатга қайтиши фонида Россияда уй-жой ижараси нархи кескин ошди. ОАВда келтирилган маълумотларга кўра, баъзи шаҳарларда ижара нархлари бир ой ичида аввалги қийматнинг чорак қисми миқдоригача ошган.

2023 йилнинг сентябридан октябригача бир хонали квартираларнинг ижара нархлари 7 фоизга (ойига 20 минг рублгача), икки хонали квартиралар 5,9 фоизга (26,1 минг рублгача) ва уч хонали квартиралар эса 4,5 фоизга (33 минг рублгача) қимматлаган.

Бу мамлакат миқёсидаги ўртача ҳисоб-китоблар. Табиийки, катта шаҳарларда ижара нархларидаги ўзгаришлар янада юқори.

Жумладан, пойтахт Москвада бир хонали квартиранинг ижара нархи 12,9 фоизга, икки хонали квартира ижараси 12,3 фоизга, уч хонали квартиранинг ижараси 7,7 фоизга ошган. Санкт-Петербургда нархлар мос равишда 17,1, 9 ва 0,3 фоизга кўтарилди.

«Финам» Инвестиция компанияси стратегия бўйича директори Ярослав Кабаковнинг тахминича, йирик шаҳарларда ипотека ставкалари 16-16,5 фоизгача кўтарилиши мумкинлиги сабабли ижара нархлари ўсишда давом этади.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг