Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда аёллар Украинага қарши урушга ёлланмоқда

Россияда аёллар Украинага қарши урушга ёлланмоқда

Британия разведкаси маълумотларига кўра, Россиянинг Редут хусусий ҳарбий ширкати Украинадаги жанговар ҳаракатларда қатнашиш учун аёлларни фаол равишда жалб қила бошлаган.

Қайд этилишича, аёллар мерганлар отряди ва дрон операторлари сифатида жанговар операцияларда қатнашиш учун жалб қилинмоқда. Илгари Қалқон номи билан танилган компания фаолияти бевосита Россия ҚК Бирлашган штаби бош бошқармасининг ташқи разведка хизмати томонидан назорат қилинади, деб ишонилади.

Буюк Британия мудофаа вазирлиги Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу баёнотига таяниб, ҳозирда Украинадаги жанговар ҳаракатларда 1100 нафар аёл иштирок этаётганини маълум қилди. Бу Россия қуролли кучлари сонининг 0,3 фоизини ташкил қилади. Шу билан бирга, аёллар ҳарбий хизматчиларнинг аксарияти тиббий ва озиқ-овқат таъминоти билан шуғулланади.

Россия армиясининг турли бўлинмалари аёлларни жанговар вазифалар учун ёллашда “Редут” ХҲШдан ўрнак олиши мумкин. Кўплаб манбаларга кўра, Россия Украинадаги 20 ойлик можаро давомида катта йўқотишларга учраган ва ўз сафларини тўлдириш йўлларини қидираётган бўлиши тахмин қилинади.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг