Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда 16 нафар ўқувчи паловдан заҳарланди

Россияда 16 нафар ўқувчи паловдан заҳарланди

Фото: «Xabar.uz»

Россиянинг Киров вилоятида болалар мактаб ошхонасидаги тушликдан кейин шифохонага ётқизилган, деб хабар бермоқда Baza телеграм-канали.

Ҳодиса Калинино қишлоғида содир бўлгани айтилмоқда. Маълум бўлишича, ўқувчилар 28 ноябр, сешанба куни тушликка палов ейишган, кейин эса уларнинг саломатлиги ёмонлашган.

Қайд этилишича, 7 ёшдан 10 ёшгача бўлган 16 нафар ўқувчи шифохонага ётқизилган, бироқ беморлар сони ошиб бормоқда.  Заҳарланиш воқеаси терговчилар ҳамда «Роспотребнадзор» вакиллари томонидан ўрганилмоқда.

Дастлабки тахминга кўра, ошпазлар палов тайёрлаш технологиясига амал қилишмаган ва бу заҳарланишга олиб келган. Текширув ишлари охиригача мактаб ошхонаси ёпилган, ўқиш онлайн шаклга ўтказилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг