Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия иттифоқчиларидан дон экспортини чеклашни талаб қилди

Россия иттифоқчиларидан дон экспортини чеклашни талаб қилди

Фото: «Pixabay»

Россия ЕОИИ давлатлари (Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия) учинчи давлатларга дон экспортига квоталар ва божлар жорий этиши лозим, деган талабни илгари сурди.

Хабарда Россия қишлоқ хўжалиги вазирлиги ЕОИИ мамлакатлари орқали Россия дони реэкспортининг олдини олмоқчи дейилади. Аслида бундан-да «залворли» мақсад кўзланаётганини билиб олиш қийинмас.

Россия ўз донини ЕОИИ мамлакатларига экспорт қилишни 30 июнга қадар тақиқлаганди. Беларус эса буғдой экспортини бутунлай тўхтатган.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги прогнозига кўра, бу йил Россия далаларидан 130 млн тонна дон йиғиб олинади. Қолган иттифоқчилари ҳам ўзини ўзи дон билан таъминлаб, ортиқчасини сотиш имкониятига эга мамлакатлар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг