Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия ИИВ сайтидан Зеленский ва Порошенкога эълон қилинган қидирув олиб ташланди

Россия ИИВ сайтидан Зеленский ва Порошенкога эълон қилинган қидирув олиб ташланди

Россия Ички ишлар вазирлиги сайтидаги қидирув хизматидан Украина президенти Владимир Зеленский ва собиқ президент Пётр Порошенко ҳақидаги эслатмалар йўқолиб қолди.

Бир муддат олдин Зеленский ва Порошенкога нисбатан эълон қилинган қидирув ҳақидаги маълумотлар рус ИИВси расмий сайтида кўринган эди. Айрим ОАВлар қидирувга доир маълумотлар Россия таркибига қўшиб олинган Донецк вилояти ИИБ томонидан 22 феврал куни жойлаштирилганини маълум қилган.

Мавзуга доир: Владимир Зеленский ва Пётр Порошенко Россияда қидирувга берилди

Россия Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати мазкур ҳолатга муносабат билдириб, вазирлик турли ҳудуд тергов органларининг ташаббуси билан «техник синов» тариқасида қидирувга оид маълумотларни ўз веб-сайтидан жойлаштириганини маълум қилди. Шунингдек, Зеленский ва Порошенко иши бўйича қидирувга бериш тўғрисидаги қарорни РФ Тергов қўмитаси қабул қилганини таъкидлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг