Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия ЕОИИ мамлакатларига дон экспортини тақиқлади

Россия ЕОИИ мамлакатларига дон экспортини тақиқлади

Фото: «Regnum»

Россия ҳукуматининг божхона қуйи комиссияси Россиядан Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатларига дон экспортини вақтинча тақиқлаш тўғрисидаги қарорни тасдиқлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

«Бу вақтинча чора бўлиб, 2022 йилнинг 31 августига қадар амал қилади. Экспорти чекланган маҳсулотлар: буғдой, меслин (буғдой ва жавдар аралашмаси), жавдар, арпа ва маккажўхори», — дейилади Россия иқтисодий ривожланиш вазирлигининг матбуот хизмати хабарида.

Россия учинчи мамлакатларга шакар экспортини ҳам тақиқлаганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг