«Роскосмос»нинг ёш раҳбарларидан бири вафот этди
«Роскосмос» давлат корпорацияси раҳбарининг иқтисодиёт ва корпоратив бошқарув бўйича ўринбосари Максим Овчинников оғир касалликдан сўнг вафот этди, деди корхонанинг собиқ раҳбари Дмитрий Рогозин. Овчинников 40 ёшда эди.
«У коррупцияга қарши кураш йўлини тутиб, космик саноати манфаатларини қатъий ҳимоя қилди», — деб ёзди у.
Рогозиннинг айтишича, у Овчинниковни 2018 йилда «Роскосмос»га таклиф қилган. Ундан олдин у Федерал монополияга қарши кураш хизматида ишлаган ва у ерда ҳам қаттиқ қадрлангани учун қийинчилик билан «қўйиб юборишган».
Овчинников давлат корпорациясида муваффақиятли ишлаган, «биз у билан молиявий ишларни тартибга солдик, бир-биримизни яхши тушунардик», дейди Рогозин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter