Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Роскосмос» микроэлектроникани кимдан олмоқчи?

«Роскосмос» микроэлектроникани кимдан олмоқчи?

Фото: «Газета.Ру»

Йўлдошлар учун санкцияга тушган бутловчи қисмларни Хитойдан сотиб оламиз, деди «Роскосмос» давлат корпорацияси раҳбари Дмитрий Рогозин.

Россия ўз миллий микроэлектроника саноатини йўлга қўя олмаганига иқрор бўлган Рогозин ҳамма ҳамма нарсани бир ўзи ишлаб чиқара олмаслигини қўшимчалади.

«ХХР билан муносабатларимиз ажойиб... Ва биз бу муаммоларни ҳал қиламиз. Ўзимиз ишлаб чиқармайдиган нарсаларни хитойлик ҳамкасбларимиздан сотиб оламиз», — таъкидлади у.

«Роскосмос» раҳбарининг олдинги баёнотларига кўра, санкциялар (аввалгилари) қўлланиши микроэлектроника тақчиллигига олиб келиб, оқибатда қатор фазовий аппаратларни учириш қолдирилган. Рус ракеталари 2021 йилда фазога учиши керак эди.

Европа иттифоқининг санкцияларига жавобан «Роскосмос» ЕИдаги шериклари билан Франция Гвинасидаги Куру космодромида ҳамкорликни тўхтатган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг