Ерга яқинлашадиган ўта хавфли астероид ҳақида маълумот берилди
Россия Фанлар академиясининг Амалий математика институти 2095 йилда 2021 UL 17 астероидининг Ерга хавфли яқинлашиши ҳақида хабар берди.
Бу ҳақда «Роскосмос» федерал космик агентлигига таяниб, «ТАСС» ёзмоқда.
«Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2095 йилнинг 5 апрелида Ерга хавфли яқинлашиш башорат қилинмоқда ва ҳозирги вақтда тўқнашув эҳтимоли бор-йўғи 0,02 фоизни ташкил этади», — дея таъкидланади «Роскосмос» маъулмотида.
Институт 2029 йилда Ерга яқинлашадиган Апофис астероиди ҳақидаги маълумотларга ҳам аниқлик киритди. Улар тўқнашув эҳтимоли «жуда кичик» эканлигини таъкидладилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter