Россия америкалик астронавтнинг йўлкирасини 2 миллиардга баҳолади
Украинадаги зиддият ортидан Россия аксарият транзакцияларини рублларга ўтказмоқда. Буни ҳатто фазода ҳам сезишди.
2022 йилнинг март ойида «Роскосмос»нинг «Союз» кемаси Халқаро космик станциядан NASA астронавти Марк Ванде Хайни Ерга олиб қайтганди. Фазовий йўловчидан йўлкира рублда олинган.
«Роскосмос» раҳбари Дмитрий Рогозиннинг айтишича, NASA 2 млрд рубл тўлаган. Ўртада «Axiom» компанияси воситачилик қилган. Рус валютасида тўлов қилиш таклифи «Роскосмос»дан чиққан.
Россия марказий банки курси (11-14 июнь) билан ҳисобланганда, 2 млрд рубл — 34,61 млн АҚШ долларига тенг.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter