Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистон ва Aрманистон КХШТдан чиқиб кетадими?

Қозоғистон ва Aрманистон КХШТдан чиқиб кетадими?

Қозоғистон ва Aрманистон КХШТдан чиқишни хоҳлаётгани ҳақида маълумотлар тарқалди. Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги бунга изоҳ берди.

Вазирлик расмий вакили Ойбек Смадияров бу маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтди.

«Бир неча кун аввал КХШТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари йиғилиши бўлиб ўтди.

У ерда ташкилотчиликни ривожлантириш ва ушбу ташкилот доирасидаги ўзаро ҳамкорликнинг кейинги йўллари муҳокама қилинди, биз бу йўналишда ишлаяпмиз», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, Қорабоғ воқеалар фонида Россия ва Арманистон муносабатларида таранглик вужудга келди. Арманистон бош вазири Никол Пашинян «Россия Жанубий Кавказдан чиқиб кетаётганини» айтди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг