«Қозоғистон Россияга қарши санкциялар режимига амал қилади» – Тўқаев
Қозоғистон Россияга нисбатан жорий қилинган санкциялар режимига амал қилади ва Берлин бу борада ҳеч қандай хавотирга тушмаслиги керак. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Германия канцлери Олаф Шолс билан музокарадан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
«Қозоғистон санкцияларни четлаб ўтиш эҳтимоли бўйича санкция режимига амал қилишини аниқ маълум қилди. Санкциялар режимига риоя қилиш учун тегишли ташкилотлар билан алоқаларимиз бор. Менимча, Германия томонидан санкцияларни четлаб ўтишга қаратилган ҳаракатлар бўйича хавотир бўлмаслиги керак», – деган Тўқаев.
Шунингдек, Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон Россия ва Украина ўртасидаги душманчиликни тўхтатишга ва БМТ меъёрлари бўйича музокаралар ўтказишга ёрдам беришини таъкидлади.
«Россия ҳам, Украина ҳам музокараларга тайёр, лекин бу учун аниқ платформа ҳозирча йўқ. Икки томон ҳам бир-бирини айблашни бас қилиши ва икки томонни ҳам қониқтирувчи таклифлар ишлаб чиқилиши лозим», – дейди Қозоғистон раҳбари.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter