Қоплон вакцина ишлаб чиқарувчи корхона ходимига ҳужум қилди (фото)
Ҳиндистоннинг Махараштра штати Пуна шаҳрида қоплон тонгги бадантарбия машқларини бажараётган фуқарога ҳужум қилди. Бу ҳақда Indian Express нашри хабар бермоқда.
Ҳодиса Ҳиндистоннинг вакцина ишлаб чиқарувчи SII фармацевтика компанияси ходими, 45 ёшли Самбҳажи Бабан Aтол кўчада жисмоний машқлар билан машғул бўлганида содир бўлган. Йиртқич ҳайвон одамнинг орқасидан ҳамла қилган. Бироқ унинг таниши жониворни ҳайдаб юборишга муваффақ бўлган ва ҳаммани ёрдамга чақирган. Жабрланувчининг чап оёғи, бели ва кўкрагида жароҳат излари қолди.
Полиция ва ўрмон хўжалиги ходимларининг биргаликдаги операцияси кечгача давом этди ва, ниҳоятда, қоплонни қўлга олишга муваффақ бўлишди. Йиртқич ҳайвон ёввойи табиатни қутқариш марказига юборилди. Кейинроқ уни хавфсиз жойга олиб бориб, қўйиб юбориш режалаштирилган.
Ўрмон хўжалиги департаменти вакилининг изоҳлашича, SII кампуси ортида қамиш шакар ўсадиган далалар бор. Aфтидан, қоплон ё у ердан, ё яқин атрофдаги ўрмондан келиб қолган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter