Путин ва Медведевга умрбод дахлсизлик ҳуқуқи берилди
Россия Федерацияси Давлат думаси депутатлари собиқ президентларнинг дахлсизлигини кафолатловчи қонунни қабул қилишди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Ҳужжатга кўра, «Ўз лавозимини тарк этган РФ президенти ва унинг оиласи кафолатлари» тўғрисидаги федерал қонуннинг учинчи бандига ўзгариш киритилди.
Ушбу ўзгариш собиқ президентнинг жиноий ёки маъмурий жавобгарликка тортилмаслигини, уни ҳибсда ушлаб туриш, сўроқ қилиш, тинтув ўтказиш каби чораларни қўлламасликни кафолатлайди. Шунингдек, бу тартиб унинг барча мол-мулки, ҳужжатлари, юки ва ёзишмаларигача амал қилади.
Ҳужжатнинг олдинги таҳририда собиқ президентни фақат ўз ваколатини эгаллаб турган муддати давомидаги фаолияти учун жиноий жавобгарликка тортиш мумкин эмас эди.
Энди эса собиқ президент дума томонидан давлатга хиёнатда айблансагина, ундан дахлсизлик ҳуқуқи олиб ташланиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter