Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Путин ва БМТ бош котиби Москвада учрашди

Путин ва БМТ бош котиби Москвада учрашди

Путин Гутерришни ҳам «яқинлаштирмади».

Фото: РБК

Россия президенти Владимир Путин БМТ бош котиби Антониу Гутерриш билан Москвада учрашув ўтказмоқда.

Мулоқот давомида Бучадаги қирғинни «провокация» деб атаган Путин, унинг ортида ким турганини биламан, деди.

Антониу Гутерриш Россиянинг Украинага ҳужуми БМТ Низомига зидлигини таъкидлаган.

Бош котиб тинч аҳолини эвакуация қилиш учун гуманитар йўлаклар очиш ва кейинчалик ҳозиргидек гуманитар коридорларнинг ишламаётганига ўзаро айбловлар юзага келмаслиги учун БМТ, Россия ва Украина вакилларидан иборат контакт гуруҳини ташкил этиш таклифини киритган.

Гутерриш бунгача РФ ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан, душанба куни эса Анқарада Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашганди.

Пайшанба куни Гутерриш Киевга, Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашувга жўнайди, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг